чиқариш эса ижтиҳодни вожиб қилади. Шунинг учун ижтиҳод деб ҳисобланадиган ҳаракат шаръий қонунларни тушунишда ва улардан ҳукм ишлаб чиқишда бор кучни сарфлашдир. Шаръий ҳукмларни шу ҳукмларга тааллуқли масалаларга татбиқ этиш эса ижтиҳод эмас.
Бундан ташқари, тафсилотларга дучор бўлувчи нусуслар янгидан-янги содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга қўлланиши лозим. Бироқ шаръий қонунларда ижтиҳоддан мақсад, шу қонунларни қўллаш эмас, балки мужмал қонунлардан, гарчи улар тафсилотларни баён этган бўлса-да, Оллоҳнинг ҳукмини истинбот қилишдир. Чунки бу ҳукмлар умумий ва мужмал бўлиб, қонунчилик нассидир. Қонунчилик нассларига тааллуқли қоидалар, гарчи тафсилотлар билан келган бўлса ҳам, умумий ва мужмал бўлиши табиий ҳолдир. Қуръон ва Суннатдаги шаръий нусуслар фикрлаш учун энг тўғри ва тамим (кўп нарсаларни иҳота қилиш) учун энг самарали манбадир. У барча халқлар ва миллатлар учун қонунчилик манбаи бўла олади. Шаръий нусуслар яроқлилигининг сабаби шундаки, улар алоқаларнинг барча турларини ўз ичига олган. Бу алоқалар шахслар ўртасидаги алоқаларми, ёки шахслар билан давлатлар ўртасидаги алоқаларми, ёки давлатлар, халқлар ва миллатлар ўртасидаги алоқаларми, бундан қатъий назар, ҳукмлари шаръий насслардан фикр ёрдамида ишлаб чиқилиши мумкин. Шунинг учун шаръий насслар барча ташриъий (қонунчиликка оид) насслар орасида фикрлаш учун энг яроқли манбадир. Шаръий нассларнинг ҳамма нарсаларга ечим бера олиши унинг жумлалари, лафзлари ва тузилиш услубларида яққол кўзга ташланади. Яъни шаръий ҳукмлар мантиқ, мафҳум, далолат, таълил, иллатга қиёслаш каби қонун ишлаб чиқиш учун зарур бўлган жиҳатларни ўз ичига олган бўлиб, бу ҳар қандай даврда ҳар қандай амалнинг ҳукмини истинбот қилиш имконини беради. Аммо шаръий насслар умумий қоидалар олинадиган бой манба эканлигига келсак, бу шаръий нусуслардаги маъноларнинг умумий эканлигидадир. Чунки Қуръон ва ҳадис тафсилотларни баён қилиб келганида ҳам умумий, кенг қамровли йўлланма ҳолида келган. Шунинг учун Қуръон ва
142-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|